"Тоттенхэм" футболчиси ўз жамоадошини ҳақорат қилгани учун 7 та баҳсга четлаштирилди
Англия футбол ассоциацияси "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур 7 та баҳсга дисквалификация қилинганини эълон қилди. Шунингдек, футболчи ОАВга берган интервьюсидаги қоидаларни бузгани учун 100 минг фунт стерлинг жаримага тортилди.
Родриго бу айбловни рад этди. Бироқ, мустақил тартибга солувчи комиссия тингловдан сўнг санкциялар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ёзда хавбек Уругвай телекўрсатувида бошловчига ҳазиллашиб жавоб берган эди. У ўзининг клубдоши Сон Хин Мин ҳақида қуйидагиларни айтган эди:
- Соннинг футболкасими? Бу Соннинг амакиваччасиники бўлиши ҳам мумкин. Уларнинг ҳаммаси бир хил кўринади.
Интернетда мазкур видео эълон қилинганидан сўнг, бу сўзлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Футболчининг ўзи эса ижтимоий тармоқларда жамоадошидан кечирим сўради.
Фикрлар