“Тоттенхэм” футболчисининг жаҳли чиқди
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Денни Роуз жамоасининг трансфер сиёсатидан норози эканлигини маълум қилди.

“Мен фаолиятимдаги энг кучли давримни бошдан ўтказмоқдаман. Балки, менда яна битта катта шартнома тузиш учун вақт қолгандир. Ватқ ўтмоқда, мен эса совринларни қўлга киритишни истайман.

Мен 15 йиллик футболчилик фаолиятимни медалсиз ўтказишни истамайман. Мен кетаман демайман. Агарда яхши жамоадан аниқ таклиф бўлса, ўз фикримни айтаман.

Мен жамоага 10 нафар ҳеч ким танимайдиган футболчиларни олиб келинишига қаршиман. Уларни ким экан деб, “Google”дан излашни истамайман. Жамоага таниш бўлган кучли футболчилар келишини истайман”, – деб айтиб ўтди Роуз.