"Тоттенхэм" ижарадаги футболчисини муддатидан аввал қайтариб олади

Мавсумни “Лидс” сафида ижарада ўтказаётган “Тоттенхэм” ҳужумчиси Жек Кларк “шпорлар” қароргоҳига қайтадиган бўлди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Айтиш керакки “Тоттенхэм” 19 ёшли футболчини ёзда сотиб олган ва дарҳол ижарага бериб юборган эди. Бироқ, лондонликларнинг фикри ўзгариб қолди ва уни қишки трансферлар давридаёқ жамоага қайтаришга қарор қилишди.

Маълумот учун, Кларк “Лидс” сафида жорий мавсум Чемпионшипда бор йўғи 19 дақиқа ўйнади холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!