“Тоттенхэм” керакмас ўйинчидан қутилди
“Тоттенхэм” раҳбарияти бош мураббий Роберто Де Дзербига керак бўлмай қолган марказий ҳимоячи Эшли Филлипснинг “Мидлсбро”га 20 миллион фунт эвазига ўтишини келишиб олди.
Бу ёзда “Тоттенхэм” ҳимоя марказини Ян Пол ван Хекке ва Маркос Сенеси билан кучайтирди. Шу боис клуб Эшли Филлипс ҳамда жамоа сардори Кристиан Ромеро билан хайрлашишга тайёр.
Sky Sports маълумотига кўра, Филлипс фаолиятини “Мидлсбро”да давом эттиради. Клуб дастлаб 21 ёшли инглиз футболчиси учун 7 миллион фунт тўлайди, қолган маблағ эса бонуслар кўринишида берилади.
Шунингдек, “Тоттенхэм” футболчининг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг 20 фоизини олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Эшли Филлипс 2023 йилдан буён “Тоттенхэм” тизимида бўлса-да, сўнгги икки мавсумни ижара асосида “Стоук Сити”да ўтказган.

Фикрлар