"Тоттенхэм" Кейн ўрнига қайси ҳужумчини олиб келмоқчи?

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби жорий қишки трансферлар даврида ўзига янги ҳужумчи сотиб олмоқчи.

TEAMtalk нашри тарқатган хабарга қараганда “шпорлар”нинг бу борадаги асосий трансфер нишони "Милан" форварди Кшиштоф Пёнтек ва "Фламенго"да ижарада ўйнаётган "Интер" форварди Габриэл Барбоза ҳисобланади.

Гап шундаки, ҳужумчи сотиб олиш фикри жамоа тўпурари Харри Кейн тиззасидан жиддий жароҳат олиб, номаълум муддатга сафдан чиққач пайдо бўлди.

Маълумот учун, Пёнтек бу мавсум 17 та ўйинда 4 та гол урди. Габриэл эса 2019 йилда 59 та ўйинда майдонга тушди ва 43 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!