"Тоттенхэм" Кейн учун жуда катта нарх белгилади
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби Харри Кейнни ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.
"Шпорлар" англиялик ҳужумчи учун 150 миллион евро талаб қилмоқда. Унга "Манчестер Сити"дан қизиқиш бор. "Шаҳарликлар" Кейн учун 130 миллиондан кўп тўламаслигини маълум қилган.
28 ёшли футболчи жамоанинг мавсумолди йиғинларида иштирок этмаяпти. Шу пайтгача ортда қолган машғулотларда инглиз форварди кўриниш бермаган. Унинг "Transfermarkt" порталидаги нархи 120 миллион еврога тенг.
Харри ўтган мавсум "Тоттенхэм" сафида 49 ўйинда иштирок этди ва 33 бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Унинг ҳисобида 17 ассист ҳам бор.
Фикрлар