"Тоттенхэм" Кейнни 120 миллион еврога ҳам сотмади

"Тоттенхэм" раҳбарияти ҳужумчи Харри Кейнни 120 млн евро эвазига "Манчестер Сити"га сотишни хоҳламади. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романо ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, “шпорлар” президенти Дэниэл Леви жамоа етакчисини сотишга рози бўлмаган. Аммо Кейн ушбу трансферни талаб қилиб ва бунинг учун “Тоттенхэм”га ультиматум қўймоқда.

27 ёшли англиялик футболчи 2020/21 йилги мавсумда "Тоттенхэм" сафида жами 49 ўйинда иштирок этди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 33 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйди.

Харри Кейннинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!