"Тоттенхэм" Кейнни олиб қолиш йўлини топди

"Тоттенхэм" раҳбарияти жамоа сардори Харри Кейнни клубда олиб қолишига ишонмоқда.

Таъкидланишича, клуб 26 ёшли форварднинг трансфер суммасини 200 миллион евро қилиб белгиламоқчи. Раҳбарияти коронавирус пандемияси ортидан клубларда кутилаётган молиявий муаммолар сабаб ушбу суммани ҳеч бир клуб тўлай олмайди, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Кейн январь ойида олган жароҳатини даволаш билан банд. Мавсумниг биринчи қисмида эса форвард барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол киритишни уддалаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!