“Тоттенхэм” Кейннинг пулига уч нафар чемпионни олади
“Тоттенхэм” ёзда жамоани тарк этишга яқин турган Ҳарри Кейн трансферидан келадиган маблағни қандай сарфлаш бўйича бир қарорга келди.
Лондонликлар якунланган мавсумда ПСЖни ортда қолдириб, Франция чемпиони бўлган “Лилль”нинг уч нафар етакчисини олиб келмоқчи.
“Тоттенхэм” раҳбарияти Кейн кетадиган бўлса унинг ўрнига “Лилль” ҳужумчиси Жонатан Дэвидни таклиф қилади. 21 ёшли канадалик форвард Франция чемпионатидаги дастлабки мавсумида 13 та гол урди. Унинг трансфери 40-50 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Шунингдек, “Лилль” вакилларидан Зеки Челик “Тоттенхэм”дан кетиши керак бўлган Серж Орьенинг, Свен Ботман эса Тоби Алдервейрелднинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Бу футболчиларнинг ҳар бири 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар