"Тоттенхэм" Кейннинг қолишига ишонмоқда
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейннинг жамоадаги келажаги номаълумлигича қолмоқда.
Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Манчестер Сити" раҳбарияти Кейнни ҳам, Жек Грилишни ("Астон Вилла") ҳам сотиб олмоқчи. Бироқ шаҳарликлар "Тоттенхэм"га Кейн масаласида янги таклиф юборишмаган.
"Тоттенхэм" Кейнни сақлаб қолмоқчи ва уни ишонтириш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Фақат футболчининг ҳал қилувчи қарори вазиятни ўзгартира олади.
"Тоттенхэм" хотиржам, аммо "Манчестер Сити" бирор ўзгариш бўлмаса, ўз таклифини яхшилаши мумкин.
Кейн ўтган мавсум АПЛда энг яхши тўпурар ва энг яхши ассистент деган номни қўлга киритган. У премьер-лиганинг 35 та учрашувида ўз ҳисобига 23 та гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйган.
Фикрлар