“Тоттенхэм” кутилмаганда Ҳарри Кейнни қайтариб олмоқчи бўляпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби муваффақиятсиз якунланган ўтган мавсумдан кейин жамоа таркибини қайта шакллантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ана шу жараёнда клуб раҳбарияти Бундеслига чемпиони “Бавария”дан ҳужумчи Ҳарри Кейнни жамоага қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Бироқ манба маълумотига кўра, Мюнхеннинг “Бавария” клуби Европанинг йирик жамоалари, жумладан “Тоттенхэм” томонидан қизиқиш ортиб бораётганига қарамасдан, Кейн билан шартномани узайтиришга ишончи комил.

“Бавария” раҳбарияти бир неча ойдан бери Кейн ва унинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда ва клуб ичида деярли ҳеч ким келишувга эришилмаслигига ишонмайди. Манбаларнинг таъкидлашича, Кейн билан шартномани узайтириш фақат вақт масаласи ҳисобланади.

Ҳужумчи 2013 йилдан 2023 йилгача “Тоттенхэм” сафида тўп сурган ва бирорта совринни қўлга кирита олмаганидан кейин “Бавария”га ўтишга қарор қилган эди.

Ўтган мавсумда 32 ёшли инглиз футболчиси 51 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол урди ҳамда 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!