"Тоттенхэм" "Лестер"дан ярим ҳимоячи харид қилмоқчи

"Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисоннинг кейинги манзили Лондон бўлиши мумкин. Унга АПЛнинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Эндиликда, "Тоттенхэм" ҳам 25 ёшли футболчини ўз таркибига қўшиб олишни истайди. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри маълум қилди. 

"Шпорлар" ушбу курашда ёлғиз эмас. Мэддисонни сотиб олишга ҳаракат қилаётган асосий жамоа "Ньюкасл" бўлиб турибди. Жеймснинг "Лестер" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади. Янги битим тузилмаса, клуб уни ёзда қўйиб юборишга тайёр.

"Тулкилар" айни дам Премьер-лигада 19-ўринда бормоқда. Камига, мураббий Рожерс ҳам ишдан олинди. Бундай ҳолатда жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар сони ортиб боради. Мэддисондан ташқари, мавсум сўнггида Тилеманс ҳам кетиш ниятида.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!