Ads

“Фулхэм” ярим ҳимоячиси Райан Сессеньон Лондоннинг бошқа бир клуби – “Тоттенхэм” сафига кўчиб ўтди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 19 ёшли футболчи “шпорлар” билан 2025 йилгача шартнома имзолади. У янги жамоаси сафида 19-рақамда ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Сессеньоннинг трансфери “Тоттенхэм”га 30 млн фунтга тушиши айтилаётган эди. Таъкидлаш керакки, ушбу маблағнинг 5 миллиони бонус ҳисобида берилади.

Маълумот учун, Сессеньон XXI асрда туғилиб АПЛда гол урган илк футболчи ҳисобланади.