«Тоттенхэм» Мармуш ва Савио трансферларини тезлаштиришга уринмоқда
Лондонда жойлашган «Тоттенхэм» клуби «Манчестер Сити» футболчилари билан боғлиқ икки трансферни имкони борича тезроқ якунлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, бугун «шпорлар» ҳужумчи Омар Мармуш ва вингер Савиони сотиб олиш бўйича музокараларни жадаллаштиришга уринди. Хабар қилинишича, «Тоттенҳэм» режаси ўзгармаган — клуб трансфер ойнаси ёпилгунча бир марказий ҳужумчи ва икки қанот ҳужумчисини жамоага қўшиб олишни мақсад қилган.
Романо таъкидлашича, агар Савио билан келишув амалга ошмаса, «Тоттенҳэм» учун захира варианти сифатида «Челси» футболчиси Педру Нету кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг янги мавсуми биринчи турида Роберто Де Дзерби бошқараётган жамоа сафарда «Брентфорд»га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 22 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар