Куни кеча "Тоттенхэм" бош мураббийи лавозимига тайинланган Жозе Моуриньо агар жамоа мавсум якунида ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса қанча бонус олиши маълум бўлди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра агар португалиялик мутахассис жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиқса, у ҳолда “шпорлар” унга қўшимча 2,3 млн евро бонус тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” АПЛнинг ўтган 12 та туридан сўнг мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.