"Тоттенхэм" мавсумдаги энг ёмон натижасини қайд этди

"Тоттенхэм" АПЛ 34-турида меҳмонда "Борнмут" билан дуранг ўйнади.

Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоа ушбу баҳсда рақиб дарвозаси томон биронта аниқ зарба бера олмади.

"Тоттенхэм" жорий мавсумда АПЛда бундай натижани биринчи маротаба қайд этди.

"Борнмут" эса "шпорлар" томон тўққиз маротаба зарба йўллаб, уларнинг иккитаси дарвоза томон аниқ борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!