“Тоттенхэм” Моуриньонинг ўрнига келадиган мураббий номини ошкор қилди

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишлари юришмаяпти. Яқингача премьер-лига чемпионлигига даъвогарлик қилган жамоа кейинги ўйинларни бой бермоқда. Жамоанинг ички муҳити ҳам соғлом эмас.

Аксарият  футболчилар бош мураббийнинг “Тоттенхэм” юлдузи ҳисобланган Гарет Бэйл ва Деле Аллига қилаётган муносабатидан норози бўлмоқда.

Вазиятни инобатга олган клуб раҳбарияти португалиялик мутахассис истеъфога чиқарилган тақдирда унинг ўрнига олиб келинадиган мураббийни аниқлаштириб қўйди. Унга кўра, Жозе жамоадан кетса, “Тоттенхэм”га “Лейпциг”ни муваффақиятли бошқараётган Юлиан Нагельсманн олиб келинади.

Германиялик мутахассиснинг ўзи ҳам кучини Англия премьер-лигасида синаб кўришга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!