“Тоттенхэм” мураббий танлади
Жозе Моуриньони истеъфога чиқарган “Тоттенхэм” хўжайини Даниэль Леви португалиялик мутахассис ўрнига жамоани янги ғалабаларга етаклай оладиган мутахассисни жалб қилмоқчи.
Маълумотларга қараганда, “Тоттенхэм”ни бошқариш учун асосий номзод сифатида “Лейпциг”ни суперклублар қаторига қўшган Юлиан Нагельсманн танланди. Лондонликлар 33 ёшли мураббий “Тоттенхэм” ўйинини кучайтира олишига ишонмоқда.
Шунингдек, захира варианти сифатида Маурицио Саррига иш таклиф қилиниши режалаштирилмоқда. Бу мураббий ўз даврида “Ювентус”ни ғалабаларга илҳомлантира олган. “Челси”ни бошқариш орқали Англия футболида катта тажриба тўплаган.
“Тоттенхэм” мухлислари жамоа кейинги пайтда юксак мақсадлар сари курашмаётганидан норози бўлмоқда. Қолаверса, етакчи ўйинчилар ҳам жамоа совринларга даъвогарлик қила олмаётгани боис бошқа клубларга ўтиб кетмоқчи бўляпти.
Фикрлар