"Тоттенхэм" мухлислари буни билишлари шарт!
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн 4 ойлик даволанишдан сўнг сафга қайтди.
"Шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига кўра, 26 ёшли англиялик футболчи сон қисмидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган. Энди у тезда спорт формасини тиклаб олиши керак. Агар АПЛда мавсум давом эттирилса, қолган ўйинларда Кейн лондонликларга ёрдам бера олади.
Эслатиб ўтиш лозимки, Харри Кейн жорий йилнинг 1 январь куни “Саутгемптон”га (1:0) қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Фикрлар