"Тоттенхэм" мухлислари учун муҳим хабар!
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби франциялик дарвозабон Уго Льорис билан янги меҳнат шартномасини имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Томонлар музокараларни муваффақиятли олиб боришди ва шартномани йил охиригача ёки январь ойидаги трансфер ойнаси вақтида имзолаши кутилмоқда. 34 ёшли франциялик футболчининг “шпорлар” билан янги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Тажрибали дарвозабон 2012 йилнинг август ойидан буён “Тоттенхэм” сафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2021/2022 йилги мавсум ёзида ўз ниҳоясига етади.
Льорис жорий мавсумда 14 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 17 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар