"Тоттенхэм" Нагельсманни олиб келмоқчи, бироқ...

Юлиан Нагельсманн "Тоттенхэм" билан музокараларни давом эттирмоқда. Март ойида мураббий "Бавария" бош мураббийлигидан кетган эди.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, бир неча кун олдин "шпорлар" раҳбарияти ва германиялик мутахассис ўртасида навбатдаги музокара бўлиб ўтган. Қайд этилишича, 35 ёшли мураббий "Тоттенхэм" лойиҳасига қизиқмоқда, бироқ клубдан қўшимча кафолатлар олмоқчи. Шу боис, у ҳали якуний жавоб беришга тайёр эмас.

Эслатиб ўтамиз, лондонликлар 34-турдан кейин 54 очко билан АПЛда 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!