"Тоттенхэм" нега Магуайрни сотиб олмоқчи экани маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин. Инглиз манбалари берган хабарга кўра, Лондон клуби Харри Кейнни жамоада сақлаб қолишда Магуайр ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.

Кейн ва Магуайр анчадан бери дўст ҳисобланади. Ҳужумчи аввалроқ "шпорлар"га ҳимоячи сотиб олишни таклиф қилганди. Бироқ ҳозирча "Тоттенхэм" Магуайрнинг трансфери бўйича ҳеч қандай расмий сўров юбормаган.

Маълумот ўрнида, Харри жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!