“Тоттенхэм” ўнта мураббийдан бирини танлайди

  • 28 марта, 2023, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсум якуниланишига уч ой қолганида бош мураббий Антонио Контени истеъфога чиқарган “Тоттенхэм” раҳбарияти италиялик мутахассис ўрнига бошқа номзод қидирмоқда.

Tecno

Англия матбуотининг ёзишича, янги бош мураббий танлаш билан клуб президенти Даниэль Леви шахсан ўзи шуғулланяпти.

Маълумотларга кўра, Леви асосий нишон сифатида “Бавария” бош мураббийлигидан озод қилинган Юлиан Нагельсманни белгилаган. Тез орада клуб мутасаддилари германиялик мутахассисни музокарага чақиради.

Бундан ташқари, “Тоттенхэм” рўйхатига Маурисио Почеттино, Луис Энрике, Роберто Де Дзерби, Томас Франк, Марк Силва, Стив Купер, Сержиу Консейсау, Оливер Глазнер ва Анге Постекоглу каби мураббийлар ҳам киритилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию