"Тоттенхэм" осиёлик футболчига катта маошли шартнома таклиф қилмоқчи

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хин Мин клуб билан янги келишувга имзо чекади, дея хабар бермоқда The Spurs Express.

Янги шартномада 28 ёшли жанубий кореялик футболчининг маоши сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Форвард ва "шпорлар" ўртасидаги амалдаги келишув 2023 йил ёзида якунига етади.

Жорий мавсумда Сон барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!