“Тоттенхэм” ўз сафини бразилиялик ҳимоячи билан кучайтирмоқчи
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуб “Аталанта” ҳимоячиси Рафаэл Толойга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “шпорлар” 27 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Толой "Аталанта" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган вақт мобайнида жами 98та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.