"Тоттенхэм" ўз тарихида биринчи маротаба ЕЧЛ финалида иштирок этади

Хабарингиз бор, ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасида "Аякс" ўз майдонида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, лондонликлар клуб тарихида биринчи маротаба чемпионлар лигаси финал босқичида ўз кучларини синаб кўришади.

Маълумот учун, "Тоттенхэм" 1972 ва 1984 йилларда УЕФА Кубогини қўлга киритишган, 1963 йилда эса Кубок эгалари кубоги учун баҳсда ғолиб чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" "Тоттенхэм" билан 1 июнь куни Мадриднинг "Ванда Метрополитано" майдонида учрашишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!