"Тоттенхэм" ўз уйида очко йўқотди

Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Ньюкасл" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Учрашувдаги биринчи голга Лукас Моура муаллифлик қилди. Харри Кейн ушбу голга пас амалга ошириб, ассистлари сонини 5 тага етказиб олди. 

Учрашув якунланиши арафасида ҳакам "шпорлар2 дарвозасига пенальти белгилади ва Каллум Уилсон уни аниқ амалга оширди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Уилсон ҳисобни тенглаштирди.

  • 90+'

    Ҳакам ВАР орқали жарима зарбаси пайтида Дайер тўпни қўли билан ўйнаганини аниқлади. Пенальти.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Исаак Хейден сариқ карточка олди.

  • 84'

    Ламеланинг ўткир бурчакдан амалга оширган хавфли жарима зарбасини Дарлов қайтариб юборди.

  • 82'

    Жемал Льюис сариқ карточка ишлаб олди.

  • 79'

    Ламела Моура ўрнига майдонга тушди.

  • 77'

    Керрол Алмирон ўрнига майдонга тушди.

  • 77'

    Ло Челсо ўрнига Ндомбеле майдонга тушди.

  • 76'

    "Тоттенхэм" иккита бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олмади.

  • 74'

    Хендрик ўрнига Мёрфи майдонга тушди.

  • 73'

    "Тоттенхэм"нинг ҳужумлари бесамар якунланяпти.

  • 71'

    Бергвейннинг зарбаси чиқмади.

  • 69'

    Ритчи ўрнига Льюис майдонга тушди.

  • 66'

    Ритчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 64'

    Ласселас рақиб ҳужумини бартараф этди. 

  • 62'

    Кейн яхши вазиятдан зарба бера олмади.

  • 61'

    Хендрикнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 60'

    Кейн ноқулай вазиятда турганига қарамасдан зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб қолди.

  • 58'

    "Тоттенхэм" анча хотиржам ҳаракатланмоқда.

  • 55'

    "Ньюкасл" ҳужумда фаоллашиб қолди. Жоелинтоннинг айланма зарбаси ноаниқ кетди.

  • 50'

    Бурчак зарбасидан сўнг Моура боши билан тўпни дарвозага йўллади. Дарлов тўпни ушлаб олди.

  • 47'

    Тайм бошида Сон ўрнига Бергвейн майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Соннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

  • 39'

    Моуранинг хато паси оқибатида "Тоттенхэм"нинг ҳужуми барбод бўлди.

  • 35'

    Ло Челсонинг ноқулай позицияда турганига қарамай зарба беришни уддалаганига қойил қолса арзийди. Аммо ноаниқ.

  • 34'

    Соннинг бурчакдан узатган тўпига Дайер ноаниқ зарба йўллади.

  • 30'

    "Тоттенхэм" яна ҳужум уюштирмоқда. "Ньюкасл" ҳужумга ўтмаса бўлмайди. Аммо рақиб имкон бермаяпти.

  • 27'

    Сон яхши вазиятга чиқиб борди. Узатма ўтмади.

  • 26'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейннинг узатмасини Моура дарвозага жойлаб қўйди.

  • 21'

    Доэртининг навбатдаги паси ҳам бесамар чиқди.

  • 18'

    Тўп назорати "шпорлар"да.

  • 15'

    Бурчакдан узатилган тўпни Дарлов ушлаб олди.

  • 15'

    Доэртининг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 12'

    "Тоттенхэм" рақибни жарима майдончасига қамаб қўйди. 

  • 9'

    Кейннинг бош билан берган зарбасини яна Дарлов қайтариб юборди.

  • 8'

    "Ньюкасл"дан дастлабки ҳужум. Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтариб юборишди.

  • 6'

    Лондонликлар ҳужум уюштиришда давом этмоқда.

  • 4'

    Соннинг жаримаданузатган тўпи ўхшамади.

  • 3'

    Дарловдан дабл-сейв. Ло Челсонинг жаримадан йўллаган ва Кейннинг такрорий зарбаларини қайтаришга эришди.

  • 2'

    "Тоттенхэм" дастлабки дақиқаданоқ ҳужумда ўйнай бошлади ва илк стандартни ишлаб олди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келиб бўлишди. Барча нарса ўйин бошланишига шай.

  • 0'

    Англия грандлари иштирокидаги ўйинларни матнли трансляция орқали эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Donyor Rustamov
27/09/2020 20:05
BELE TUSHSA YORADI MAVIRNI TAKTIKASI