
"Тоттенхэм" ўзининг собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи
"Тоттенхэм" жамоаси "Бавария" сафида тўп тепаётган собиқ ҳужумчиси Харри Кейнни ўз сафига қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
"TEAMTalk" нашрининг берган маълумотларига кўра, "шпорлар" Кейнни қўлга киритиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Клуб ўйинчининг "Бавария" билан шартномасида белгиланган товон пулини тўлашни, шунингдек, ҳужумчига юқори моаш таклиф қилишни режалаштирмоқда. Маълум бўлишича, англиялик форвардни орқага қайтариш ғоясини Лондон клубининг янги спорт директори Фабио Паратичи илгари сурмоқда.
Маълумот учун, 32 ёшли футболчи "Тоттенхэм" сафида 2010 йилдан 2023 йилга қадар ўйнаган. Шу давр мобайнида Харри жами 435 та учрашувда майдонга тушиб, 280 та гол киртиган ва 63 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар