“Тоттенхэм” Почеттинодан юз ўгирди

“Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинони бош мураббийликка қайтариш вариантидан воз кечди.

Клуб раҳбарияти италиялик мутахассис Антонио Контени ишдан бўшатганидан кейин унинг ўрнига малакали мураббий қидирмоқда. Кўпчилик лондонликлар 2019 йили жамоани Чемпионлар лигасининг финалига олиб чиққан Почеттино таклиф этилишини кутганди.

“Тоттенхэм” футболчилари ҳам клуб раҳбариятидан аргентиналик мураббийни жамоага қайтаришни сўраган.

Daily Star нашрининг маълум қилишича, Даниэль Леви ўтмишнинг қайтарилишини истамаган ва жамоага янгилик олиб киришни режалаштирмоқда.

Ҳозирча, “Тоттенхэм” рўйхатида “Бёрнли”дан Венсан Компани, “Брентфорд”дан Томас Франк ва “Фейеноорд”дан Арне Слот каби мутахассислар бор.

“Бавария”дан ишдан олинган Юлиан Нагельсман эса катта клубларда ишлаш илинжида “Тоттенхэм”нинг таклифини рад этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!