"Тоттенхэм" польшалик ҳужумчини Лондонга олиб келмоқчи
"Тоттенхэм" раҳбарияти ёзда жамоа ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтириш учун "Наполи" форварди Аркадуш Милик трансферини амалга оширмоқчи.
TMW нашри хабарига кўра, "шпорлар" неаполликлар мутасаддилари билан польшалик тўпурар трансфери масаласида алоқага чиқиб улгурган.
Милик хизматларига Лондон клубидан ташқари "Шальке" ва "Ювентус" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ўз навбатида футболчининг ўзи А Серияда қолишни маъқул кўрмоқда. Олдинроқ, "Наполи" Милик билан янги шартнома имзоланмаса, уни ёзда трансферга қўйишини маълум қилган эди.
Фикрлар