"Тоттенхэм" президенти Почеттинонинг яна жамоага қайтиши мумкинлигини инкор этмади

“Тоттенхэм” клуби президенти Даниэль Леви аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинонинг бир кун яна жамоага қайтиши мумкинлигини инкор этмоқда.

“Беш ярим йил давомида Маурисио билан ўртамиздаги муносабатлар жуда яқин бўлиб кетди. Унинг истеъфосини хоҳламагандим. Ўша пайт унга бу сўзларни айтиш мен учун жудаям қийин эди, бироқ, у мени тушунди. Унинг яна топ клубларда ишлашига ишонаман.

“Тоттенхэм”га келсак, эҳтимол Маурисио бир кун келиб яна жамоага қайтар. Биз унга жамоадаги фантастик фаолияти учун катта миннатдорчилик билдирамиз”, - дейди Леви.

Эслатиб ўтамиз, Почеттинонинг ўрнини Жозе Моуриньо эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!