"Тоттенхэм" қайсар дарвозабон билан келиша олмади ва янги посбон таклиф қилади

 
"Тоттенхэм" клуби раҳбарияти жамоа посбони Уго Льорис билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти. Шунинг учун мавсум якунлангач, франциялик дарвозабон бошқа жамоага кетиши мумкин. Айни пайтда Льорисга бир қатор клублар даъвогарлик қилмоқда.
 
"Тоттенхэм" эса "Сандерленд"нинг 22 ёшли дарвозабони Жордан Пикфордни олишни асосий мўлжал қилиб олди. Шунингдек, "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага тўғри келмагани учун "Торино"га ижарага бериб юборилган Англия терма жамоаси асосий дарвозабони Жо Харт ҳам "Тоттенхэм"дан таклиф олиши мумкин.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!