"Тоттенхэм" қишда Эриксенни сотиб юбормоқчи

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен хайрлашишни режалаштирмоқда.

Evening Standart нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” мавсум сўнггида шартномаси якунланадиган ва уни узайтиришни хоҳламаётган даниялик футболчини эркин агент сифатида қўйиб юбормаслик учун ҳам уни сотиб юбормоқчи.  Лондонликлар унинг трансферини 50 млн еврога баҳолашмоқда.

Айтиш лозимки, “Тоттенхэм” Эриксенга йилига 12 млн евро маош таклиф қилмоқда, аммо, футболчи бунга рад жавобини бермоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли Эриксен жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!