"Тоттенхэм" қийин ғалабани қўлга киритди

Англия Кубогинин 3-босқичида қайта ўтказилаётган учрашувларнинг бирида "Тоттенхэм" Чемпионшипнинг "Миддлсбро" жамоасини қабул қилди.

Учрашувда "Шпорлар" 2 ва 15-дақиқаларда рақиб дарвозасига гол уриб олишган эди. Меҳмонлар уюштирган ҳужумлар орасида 83-дақиқадагиси самара берди ва ҳисобни қисқартириб олишди.

Шу тариқа, беллашувда бошқа гол бўлмади ва 2:1 ҳисобида зафар қучган Моуриньо шогирдлари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!