"Тоттенхэм" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи

  • 10 ноябрь, 2020, 12:48
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Тоттенхэм" "Реал" футболчиси Гарет Бэйлни жамоада олиб қолмоқчи. Бу ҳақида "Calciomercato" нашри хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, "шпорлар" уэльслик вингернинг ҳаракатларидан мамнун ва унинг хизмати учун "Қироллик клуби"га 15 млн евро тўлашга тайёр. Ўз навбатида, мадридликлар ҳам ушбу таклифга розилик бериши кутилмоқда. Пандемия туфайли уларда молиявий инқироз юзага келган.

31 ёшли Бэйл сентябрь ойида лондонликлар сафига ижара асосида келиб қўшилган эди. Ортда қолган вақт мобайнида у 3 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!