"Тоттенхэм" Рияд Махрез борасида "Рома" билан курашга киришди

Англиянинг “Лнстер” клуби ярим ҳимоячиси Рияд Махрезга “Рома” қизиқиётганди. Энди эса римликларга рақобатчи топилган. Бу ҳақда London Evening Standard хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Тоттенхэм” клуби “тулкилар” аъосини ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатига тушиб қолган. Бунинг учун лондонликлар яқин кунларда таклиф билан чиқишлари кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Лестер” Рияд Махрезни 55 миллион евро эвазига сотишга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!