“Тоттенхэм” “Рома” етакчиси учун 50 миллион евро сарфламоқчи

Италиялик ярим ҳимоячи Николо Заньоло "Тоттенхэм" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.  "Шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте футболчини Лондонга олиб келиш борасида жиддий ҳаракатларни олиб бормоқда, дея хабар берди “Calciomercato” нашри.

Манбага кўра, мутахассис "Рома" ярим ҳимоячисини сотиб олиш илтимоси билан клуб раҳбариятига мурожаат қилган. Трансфер суммаси тахминан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Заньолонинг Рим клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ, италияликка “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирган эди.

23 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 28 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!