Ads

“Фулхэм” клуби ҳимоячиси Райан Сессеньон “Тоттенхэм”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sky Sports нашрининг хабар беришича 17 ёшли футболчи “шпорлар”нинг қишки трансферлар давридаги асосий нишонига айланган. Клуб раҳбарияти ушбу футболчини жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино билан зиддиятга кириб қолган Дэнни Роузнинг ўрнига олиб келмоқчи. Бироқ, Сессеньонга “Тоттенхэм”дан ташқари яна бир қатор АПЛнинг етакчи жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Агар Сессеньон “Тоттенхэм” билан келиша олмаса “Манчестер Юнайтед”да Люк Шоуни алмаштириши мумкин.