"Тоттенхэм" сардори эртага жамоасига ёрдам беролмайди
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурицио Почеттино дарвозабон Уго Льорис навбатдаги учрашувда майдонга туша олмаслигини маълум қилди.
Аргентиналик мутахассиснинг сўзларига кўра, жароҳат боис Англия Премьер-лигаси 4-турида "Уотфорд"га қарши баҳсга тайёргарлик кўра олмаган ва эртанги беллашувда "шпорлар"га ёрдам беролмайди.
31 ёшли голкипер АПЛ 3-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда жароҳат олган эди. Почеттино ўшанда Льорис узоғи бир ўйинда иштирок этолмаслигини айтган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар