Ads

Франциянинг L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра ПСЖ ҳимоячиси Серж Орье Лондоннинг “Тоттенхэм” клубига ўтадиган бўлди. Ҳар иккала клуб ушбу трансфер бўйича 95 фоиз келишиб олишган ва бу борада сўнгги ишлар ҳам якунланиш арафасида.

Айтиш лозимки, африкалик футболчи “шпорлар” сафида яқиндагина “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган Кайл Уокернинг ўрнини эгаллайди. Ушбу трансфер қиймати эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Серж Орье Франция чемпионатининг 2012/13 йилги мавсумида жами 19та голли узатма ошириб, бу борада бошқа ҳимоячиларни яққол ортда қолдирган.