“Тоттенхэм” собиқ футболчиси: “Фоден Англия учун бефойда”

Футбол эксперти Жейми  О’Хара Фил Фоденнинг ўйинидан норози эканни айтди."Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилаётган Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фил Фоден Сербияга қарши майдонда 90 дақиқа ўтказди.

“Фоденни майдондан олиб ташлаш керак эди. У менга ёқади ва у бу мавсумда ақл бовар қилмас ўйин кўрсатди, лекин у Англия термаси либосида бефойда.

Менга Фил Фоден ёқади. Мен унга ҳамдардман. Кейинги учрашувларда ундан чиройли ўйин кўрамиз деган умиддаман”,- деди “Тоттенхэм”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жейми О’Хара Talk Sport нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!