"Тоттенхэм" тезроқ бу ишни амалга оширмоқчи
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн билан шартномани узайтирмоқчи, дея ёзмоқда "Independet".
Манбанинг хабарига кўра, янги шартномага биноан форварднинг маоши оширилади. Айни дамда Кейн ҳафтасига 200 минг фунт ишлаб топади. Унинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ, "Манчестер Сити" англиялик ҳужумчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр эканлига ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар