"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Бундеслига клуби футболчисини кўзламоқда

“Штутгарт” клуби форварди Николас Гонсалес АПЛ ва А Серия грандининг эътиборига тушди.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, «Тоттенхэм», «Лидс» ва «Ювентус» клублари 22 ёшли аргентиналик футболчини ўз сафида кўрмоқчи.

Гонсалес жорий мавсум “Штутгарт” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!