"Тоттенхэм" вақтинчалик мураббий сифатида амалдаги футболчини тайинлаши мумкин
"Тоттенхэм" клубида вақтинчалик бош мураббий лавозимига жамоанинг амалдаги футболчиси Бен Дэвис тайинланиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Ҳимоячи тўпиқ жароҳати сабаб январдан бери майдонга тушмаяпти. Шу боис, клуб раҳбарияти 32 ёшли футболчини мавсум охиригача бош мураббий сифатида кўриб чиқмоқда. Маълум қилинишича, Дэвис жамоада энг ҳурматга сазовор футболчилардан бири ҳисобланади ва ҳозирда мураббийлик бўйича таҳсил олмоқда.
"Шпорлар" 29 март куни бош мураббий Игор Тудор билан хайрлашганини эълон қилди. Унинг қўл остида жамоа 7 та ўйиннинг 5 тасида мағлуб бўлган.
Маълумот учун, айни пайтда жамоа 30 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар