“Тоттенхэм” Вертонген билан келишувни узайтирди
Ads

 

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби раҳбарияти жамоанинг асосий футболчилари билан шартномаларни узайтириш ҳаракатини давом эттирмоқда.

Аввалроқ “шпорлар” Эрик Дайер, Кайл Уокер, Дэнни Роуз, Деле Алли ва Кристиан Эриксен. Шунингдек, яқинда жамоа Гарри Кейн билан келишувни узайтиришга яқин турганини маълум қилган эди.

Бундан ташқари “Тоттенхэм” бельгиялик Ян Вертонген билан ҳам келишувни янегилади. Клуб расмий твиттери берган маълумотга кўра, футболчи 2019 йилгача лондонликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

– “Тоттенхэм” жамоаси бир қанча ичтидорли ёш футболчиларга эга ва мен ҳам уларнинг бир қисмиман, – дейди Вертонген.