"Тоттенхэм" Вертонгеннинг ҳолати ҳақида маълум қилди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг расмий сайтида “Аякс”га қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган ҳимоячиси Ян Вертонгеннинг ҳолати ҳақида маълум қилди.

Унга кўра 32 ёшли бельгиялик футболчи соғлом. Аммо, у яқин бир неча кун давомида невролог кузатувида бўлади.

Маълумот учун, Вертонген жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида жами 31та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!