“Тоттенхэм” яна бир бор “Манчестер Сити” ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради
АПЛдан тушиб кетишдан қутулиб қолган "Тоттенхэм" яна "Манчестер Сити" қанот ҳужумчиси Савиньони сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида ёзди.
Маълумотларга кўра, дастлабки музокаралар олиб борилмоқда. Ўтган ёзда бразилиялик футболчи билан келишувга эришилган эди, бироқ "Манчестер Сити" уни сотмасликка қарор қилгани сабабли трансфер муваффақиятсизликка учради. Ҳозир Савио трансфер учун очиқ, "Ньюкасл" ҳам уни кузатмоқда.
Ўтган мавсумда 22 ёшли футболчи 36 та ўйинда (ҳар бир ўйинда ўртача 41 дақиқа) иштирок этган. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 3 та голли узатма бор. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Савиньонинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар