“Тоттенхэм” яна бир трансферни амалга оширишга яқин турибди

Лондоннинг “Тоттенхем” клуби яна бир футболчи билан таркибни кучайтириб олиши мумкин. Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "шпорлар" “Мидлсбро” билан ҳимоячи Жед Спенснинг трансфери борасида келишувга эришган.

Манбага кўра, англиялик футболчи "Тоттенхэм"га 18 миллион евро эвазига ўтади. Футболчи клуб билан 2027 йилгача амал қиладиган шартнома борасида келишиб олган.

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи футболчини жамоасида кўришни хоҳлаган.

Спенс ўтган мавсум "Ноттингем Форест"да ижара асосида тўп тепди ва “ўрмончилар”ни Англия Премьер лигасига кўтарилишга катта ёрдам берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!