"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Саудия клубидан супер таклиф олди
Сон Ҳин Мин Саудия Арабистонидан катта таклиф олди.
Ҳужумчи Карим Бензема ўтган "Ал-Иттиҳод" 30 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери учун "Тоттенхэм"га 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Шахсий шартномага кўра, Соннинг маоши трансфер бўлган тақдирда йилига 30 миллион еврони ташкил қилади. Футболчига тўрт мавсумлик шартнома таклиф қилинган. Бироқ, “шпорлар” жанубий кореялик футболчини сотмоқчи эмас.
"Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Канте ҳам "Ал Иттиҳод"га ўтиши кутилмоқда.
Сон Хин Мин ўтган мавсумда премьер-лиганинг 36 ўйинида 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар