"Тоттенхэм" ёки "Боруссия": ПСЖ футболчиси учун курашда фаворит номи маълум бўлди

Бельгиялик ҳимоячи Тома Менье жорий мавсум якунланганидан сўнг "Пари Сен-Жерман"ни тарк этиши кутилмоқда.

Le Parisien нашри хабарига кўра, томонлар 2020 йил июнида якунига етадиган шартномани узайтиришмоқчи эмас.

28 ёшли футболчи хизматлари учун "Тоттенхэм" ва "Боруссия" клублари қизиқиш билдирмоқда, бироқ юқоридаги манба маълумотига кўра, "шпорлар" ушбу курашда асосий даъвогар бўлиб турибди.

Таъкидланишича, лондонликлар Менье агенти билан музокаралари якуний босқичда ва яқин вақтлар ичида томонлар келишувга эришиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!